Муҳаммад Коне: Бизни “Қизилқум”га қарши қийин ўйин кутмоқда

 

Бугун, 23 май куни Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади. Кубокнинг амалдаги соҳиби “Локомотив” ўз уйида “Қизилқум”га қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув олдидан “темирйўлчилар” жамоаси ҳимоячиси Муҳаммад Гнонтча Коне клуб матбуот хизматига ўйинолди фикрларини билдириб ўтди.

– Бизни осон ўйин кутаётгани йўқ. Чунки ҳар бир жамоа “Локомотив”га қарши ўйинга жиддий ҳозирлик кўради. Қолаверса, “Қизилқум” ҳам ёмон жамоа эмас. Буни ўтган сафарги Олий Лига доирасидаги ўйинда кўрдик. Бироқ биз ҳар бир учрашувга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз. Тайёргарлигимиз ҳам шунга монанд равишда бўлди.

“Локомотив” – Кубокнинг амалдаги соҳиби саналади. Жамоамиз бу йил ҳам ўтган сафарги муваффақиятни қайтаришга уринади. Умид қиламанки, мен ҳам “Локомотив”нинг ғалабаларига муносиб хиссамни қўшаман, – дейди маҳоратли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!