Муҳаммад Салоҳ: “Ливерпуль”да бахтлиман, бу атиги 1-мавсумим эди

 

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ ҳозирги ҳолатидан мамнун экани ва жамоани тарк этиш нияти йўқ эканини айтди.

“Ливерпуль”да бахтиёрман, бу ерда мени барчаси қониқтиряпти. Мавсумдаги энг муҳим икки ўйин қолди – якшанба куни “Брайтон”га қарши ва ЕЧЛ финали. Албатта, “Ливерпуль” билан келажакда режаларим бор.

Жорий мавсум яхши ўтди дейиш мумкин, энди Европа Чемпионлар Лигасига тайёрланиш керак. Ҳамма ҳаяжонда. Бу бошланиши, бу клубда атиги биринчи мавсумим эди”, – деб Салоҳ сўзларидан иқтибос келтиради Liverpool Echo нашри.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ва “Реал” ўртасидаги ЕЧЛ финали 26 май куни Киев шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!