Муҳим ўйинлар олдидан "Атлетико" асосий ҳимоячисидан айрилди

20 апрель,2017, 12:45 493

Муҳим ўйинлар олдидан

Мадриднинг “Атлетико” клуби тажрибали ҳимоячиларидан бири Хуанфран жамоасининг УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган дастлабки баҳсни ўтказиб юборади.

Гап шундаки, 32 ёшли футболчи  “Лестер”га (1:1) қарши Англияда бўлиб ўтган чорак финал жавоб учрашувида жароҳат олган. Ўйиндан сўнг ўтказилган тиббий текширувлар натижаси футболчининг сон мушакларида муаммо борлигини кўрсатган. Шифокорларнинг сўзларига кўра футболчи яқин уч ҳафтада “матрасчилар”га ёрдам бера олмайди.

Юқоридаги сабабларга кўра Хуанфран ЕЧЛнинг ярим финал дастлабки баҳсида майдонга туша олмайди. Унинг жавоб ўйинида иштирок этиш ёки этмаслиги ҳам сўроқ остида.

Англия чемпиони майдонида ютқазмаган "Атлетико" кейинги босқичга чиқди

"Атлетико" 2 дақиқада 2та пенальтидан гол ура олмади, аммо якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.