Муҳриддин Тиловов: Ришод Собировдек бўлишни ният қиламан

11 март, 19:11 664

Муҳриддин Тиловов: Ришод Собировдек бўлишни ният қиламан

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича Халқаро дзюдо федерацияси мусобақалари тақвимидаги юқори нуфузли мусобақа – “Катта дубулға” туркумига кирувчи ҳалқаро турнир давом этмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақанинг -60 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Муҳриддин Тиловов кучли рақибларини таслим этган ҳолда кумуш медални қўлга киритди.

Шу муносабат билан SPORTS.uz интернет ахборот портали спортчимиз билан боғланиб, унинг мусобақадаги иштироки ва рақиблари борасидаги фикрлари билан қизиқди.

Рақибларим ҳақида гапирадиган бўлсам, Дашдаваа кучли рақиб. Аммо, ўзимга ишонган ҳолда, мураббийларимнинг кўрсатмасига амал қилганим сабаб, ушбу ғалабани қўлга киритдим деб ўйлайман. Мўғулистонлик спортчи билан Японияда ҳам тўқнаш келгандик ва шу сабаб унинг хатоларини ўрганиб чиққанимиз ҳам менга қўл келди.

Энди япониялик Тору Шишиме билан биринчи бор тўқнаш келишим ва унинг қандай ҳаракат қилиши ҳақида чуқур маълумотга эга эмасдим. Энди келгуси беллашувларда албатта, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.

Шу биан биргаликда, албатта, мен бу ғалабам билан чекланиш ниятим йўқ. Асосий мақсадим – 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш. Шундай экан, бундай мусобақалар билан чекланиб қолмаган ҳолда ўз тажрибамни ошириб, янада баландроқ натижаларни қўлга киритмоқчиман. Энди умуман олганда, япониялик спортчилар кучли рақиб ҳисобланишади, аммо кейинги беллашувларда албатта, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.

– Сизни ОАВда Ришод Собировга қиёслашмоқда...

Худо хоҳласа, ҳаммаси олдинда. Ришод Собировдек бўлишни ният қиламиз.

– Мусобақа давомида энг ноқулай рақиб сифатида кимни кўрсатган бўлардингиз?

Тору Шишимени.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.