Мужтаба Ҳусайний: Ўзбек клубларига қарши тажрибамиз эртага ёрдам беради деб ўйлаймиз

12 март, 12:20 495

Мужтаба Ҳусайний: Ўзбек клубларига қарши тажрибамиз эртага ёрдам беради деб ўйлаймиз

   

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Зоб Аҳан” билан куч синашади.

Бугун мазкур беллашув олдидан ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Мужтаба Ҳусайний ва футболчи Муҳаммад Нужад Меҳмед журналистлар саволларига жавоб берди.

- Дастлабки 2 та ўйиндаги натижа ҳар икки жамоа учун учрашувнинг қанчалик муҳимлигини билдириб турибди. Шунинг учун эртага иккала жамоа ҳам натижа учун майдонга тушади. 

Муҳаммад Нужад Меҳмед: Эртага 2 та жамоа ҳам ғалаба учун курашади. Шунинг учун эртага яхши ўйин бўлиши аниқ. 

"Бунёдкор"ни қанчалик ўргандингиз ва жамоанинг қайси чизиғи кучли?

- Биз албатта "Бунёдкор"ни ўрганиб чиқдик. Уларнинг айнан қайсидир чизиғини ажратиб кўрсата олмайман. Уларда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Лекин 10-11-17-рақамли футболчилари бошқалардан ажралиб тура олади. 

"Зоб Аҳан" сафарда яхшироқ ҳаракат қилади деган фикрларга қандай қарайсиз? 

- Бизга албатта, уйда ўйнаш осон. Лекин сўнгги баҳсларда уйдан узоқда ўйнашга мажбур бўляпмиз. Аммо ўз майдонимизда  

Эртанги ўйинда жамоада йўқотишлар борми? 

- Биз олдинги 2 та ўйинда 1 очко олдик. Бундан асабийлашмаяпмиз. Қолган учрашувларда буни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда битта футболчи йўқотиш бор холос. 

"Зоб Аҳан" ўзбек клубларига қарши яхши натижалари бор. Шунинг учун эртанги баҳс олдидан сизларда қандайдир ҳотиржамлик борми?

- Албатта, биз ўзбек клубларига қарши кўп ўйнаганмиз. Лекин улар ортда қолди. Ҳар бир баҳс тарихда қолади. Лекин уларга қарши олдинги ўйиинларда тўплаган тажрибамиз ёрдам беради деб умид қиламиз.   

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви эртага 18:00да бошланади.