Мундиалсиз қолган Италия келгуси йили Англия билан ўйнайди

14 ноябрь,2017, 21:21 217

Мундиалсиз қолган Италия келгуси йили Англия билан ўйнайди

Англия ҳамда Италия терма жамоалари келгуси йили ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Италия Футбол Федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

27 март санасида ўтадиган баҳсга Лондондаги “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади.

Қайд этиш жоиз, бу жамоалар шу пайтга қадар ўзаро 26 бор баҳс олиб борган ва италянлар бу қарама-қаршиликда 10 бор ғалабага эришган. Қолган 8 та баҳсда инглизлар ғалаба қозонган бўлса, яна шунча баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.