Мурод Исмоилов: Мухлисларимиз биздан ғалаба кутишган эди

29 апрель, 20:32 352

Мурод Исмоилов: Мухлисларимиз биздан ғалаба кутишган эди

Ҳозиргина Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган маҳаллий "Нефтчи" ва Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоалари баҳси ўз якунига етди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Нефтчи" катта мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйиндан аввал видеотасвирлар орқали "Олмалиқ" жамоаси жуда яхши шаклланганини кўрган эдим. Бугун эса бунга яна бир бор гувоҳи бўлдим. 
Меҳмонлар бугун ҳимояда ўта тартибли ўйин кўрсатишди. Қолаверса, "Олмалиқ" учрашув давомида  стандарт вазиятларга кўпроқ урғу берди ва айни шу вазиятдан гол уришни уддалади.
Ўйлайманки бугун биз рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмадик. Бугун кўпроқ ҳужум қилишга ҳаракат қилдик, аммо рақибнинг бақувват ҳимоячилари бизга имконият беришмади. Бироқ, имкониятни бой бера туриб, ҳисобни тенглаштира олдик. Лекин, бугун мухлисларимиз биздан ғалаба кутишган эди. Энди келгуси баҳсларда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.