Мурод Ризаев Ўзбекистонни ЖЧга чиқишига ишонади. Аммо...

 

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Қатарга қарши баҳсни ўтказади. Мазкур беллашувда ҳамюртларимизнинг тақдири ҳал бўлади десак адашмаган бўламиз. Чунки биз олдинги ўйинларда йўқотадиган очколаримизни бой бериб бўлдик. Энди қолган учрашувларда бор кучимизни сарфлаб фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Шунинг учун SPORT телеканалининг таниқли шарҳловчиси Мурод Ризаев бўлажак баҳс олдидан SPORTS.uz интернет ахборот порталига ўз фикрларини қисқа ва лўнда қилиб айтиб ўтди.

Сурия билан ўйиндаги мағлубиятнинг сабаби?

- Жисмоний тайёргарлик яхши эмасди. Шунинг учун биз мағлуб бўлдик.

Ушбу мағлубиятдан кейинги имконият

- Ҳали ҳаммаси тугамади. Иккинчи ўринга имконият бор. Лекин энди тақдиримиз кўпроқ рақибларимизга боғлиқ бўлади. Яъни, агардалар бошланади.  

Қатарнинг Тошкентда бўладиган баҳсдаги имконияти борасида

- Бугун ғалаба қозонишимиз керак. Агарда ЖЧ-2018га чиқишни истасак. Имконият эса 50/50. Қатарга ҳам ютказадиган бўлсак Россияга томошабин сифатида боришади.

Ўзбекистон мундиалга чиқадими?

Чиқади... лекин йўлини айта олмайман. Мен тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаман. Савдода бировни ҳақи бировга буюрмайди деган гап бор. Шунинг учун Вадим Абрамовдан олиш керак эмасди. Уни ҳақи эди. Эрон билан “Жар” стадионидаги учрашув термамизнинг энг зўр ўйини бўлган. У кўрқмасликни сингдираётган эди.

Лекин сўнгги кунларда терманинг ўйинига бормаймиз деяётган йиғлоки мухлис, журналист, мутахассисларни ёктирмайман. Улар учун эмас ВАТАН УЧУН бормайдими миллий терма жамоамизни қўллаб-кувватлашга.

Бекзод Исаев ёзиб олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!