Мурод Ризаевнинг Суперлиганинг 1-тури олдидан билдирган фикрлари

Суперлига 1-тур жуфтликлари орасида қайси тўқнашувлар сиз учун  қизиқроқ? Шу савол билан “Sport” TV шарҳловчиларига ҳам юзландик. Бу ҳақда телеканал расмий ижтимоий тармоғи хабар бермоқда.

Мурод Ризаев (футбол шарҳловчиси) :

1 март (пайшанба)

«Нефтчи» – «Насаф»

«Қизилқум» – «Локомотив»

– 1 март кунги ўйинлардан «Нефтчи» – «Насаф» тўқнашуви қизиқарлироқ бўлса керак. “Насаф” ОЧЛ 2-турида зафар қучди. “Нефтчи” ўз майдонида мавсумни яхши кайфиятда бошлашга ва мухлисларни хурсанд қилишга интилади.

2 март (жума)

«Пахтакор» – «Сўғдиёна»

«Металлург» – «Навбаҳор»

– 2 март кунги ўйинлардан «Металлург» – «Навбаҳор» ўйини танлаган бўлардим. Бекобод жамоасида ўзгаришлар кўп бўлди. Иккита тенг кучли жамоалар.

3 март (шанба)

«Бухоро» – «Қўқон-1912»

«Бунёдкор» – «АГМК»

– 3 мартда «Бунёдкор» – «АГМК» ўйини шахсан ўзимни ҳам қизиқтирмоқда. Иккала жамоада қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида маълумот берадиган ўйин. Барча футбол мухлисларини янги мавсум бошланаётгани билан табриклайман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!