Мурод Хантураев 22 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказади (видео)

Аралаш яккакураш жангларида (ММА) муваффақиятли фаолияти олиб бораётган ҳамюртимиз Мурод Хантураев ўзининг навбатдаги жангини 22 ноябрь куни ўтказадиган бўлди.

Мазкур беллашувда спортчимизга россиялик аралаш жанглар устаси Константин Андрейцев рақиблик қилади. Жанг “WEF GLOBAL 10” турнири доирасида Қизғизистондаги “Кожомкула” спорт саройида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Хантураев бундан олдин 28 октябрь куни жанг ўтказиб, россиялик жангчи Игорь Задерновскийни нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!