Мурод Хонтўраев енгилди, рақиби ундан узр сўради (Видео)

  • 26 август, 2017, 19:43
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Мурод Хонтўраев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида профессионал фаолиятидаги 9-жангини ўтказди.

Бу сафар 30 ёшли ҳамюртимизга украиналик Олег Проценко қаршилик қилди. Проценко мазкур жангга қадар ММАда 12 та жанг ўтказиб, 8 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этганди.

Жангни анчагина фаол бошлаган ва рақибига етарлича муаммолар туғдирган Мурод Хонтўраев 1-раунд якунланиб бораётган вақтда рақиби томонидан йиқитилди ва украиналик жангчи бўғиш усули билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун, “Осиё айиғи” номи билан танилган Мурод Хонтўраев ММАда жами 9 та жанг ўтказиб, 7 та ғалаба ва бугунги билан 2 та мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!