Муроджон Аҳмадалиев рақибини не кўйга солди? (ФОТО)

6 май, 15:41 1791

Муроджон Аҳмадалиев рақибини не кўйга солди? (ФОТО)

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари бугун старт олди. Кундузги дастурлардан ўрин олган финал баҳсларини 56 кг вазн тоифасидаги боксчилар бошлаб беришди.

Ушбу вазн тоифасида биринчи рақамли боксчи сифатида қайд этилаётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев хитойлик Жявей Жанг билан олтин медаль учун кураш олиб борди.

Тўлиқ ташаббус билан жанг ўтказган Мурод Аҳмадлиев кутилганидек якунда ғалабани қўлга киритди ва олтин медальга сазовор бўлди.

Қуйида ушбу жангдан олинган фоторепортажни томоша қилинг: