Муроджон Аҳмадалиев рақибини техник нокаутга учратди

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Кечаги баҳсларда Ўзбекистон шарафини фақатгина Жасурбек Латипов ҳимоя қилган бўлса, бугунги баҳсларда Муроджон Аҳмадалиев туркманистонлик Шодликмурод Муродов билан жанг ўтказди.

Ҳамюртимизнинг устунлиги билан бошланган жангнинг биринчи раунддаёқ ўз ниҳоясига етди. Кетма-кет зарбаларни ўтказиб юборган туркманистонлик боксчи техник нокаутга учради.

Кундузги дастурларда Иқболжон Холдоров ҳиндистонлик Ашиш билан беллашади.

Ниҳоят, 18:00 да бошланадиган кечки дастурда биринчи бўлиб Ҳасанбой Дўсматов рингга чиқади. Чемпионлик унвонини ҳимоя қиладиган ҳамюртимиз биринчи учрашувини Шри-Ланка вакили Паллеха Тиванка билан куч синашади.

Шунингдек, Исроил Мадримов фаластинлик Қосим Абудабаат маҳоратини синовдан ўтказса, Санжар Турсунов кореялик Ким Хёнгкюга қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!