Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби ҳам нокаутга учради

Бокс бўйича Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Аҳмадалиев ўзининг ғалабали юришларини давом эттирмоқда.

Бироз аввал якунига етган 56 кг вазн тоифасидаги дастлабки ярим финалда Муроджон Аҳмадалиев жанубий кореялик Йон Хун Ханга қарши рингга кўтарилди.

Ҳамюртимизнинг устунлигида ўтган ушбу баҳс кутилганидек Ўзбек ўғлонининг соф ғалабаси билан якунланди. Муроджон Аҳмадалиевнинг бу галги рақиби иккинчи раунддаёқ нокаутга учради.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!