Муроджон Аҳмадалиевнинг ярим финалдаги рақиби маълум

3 май, 11:24 889

Муроджон Аҳмадалиевнинг ярим финалдаги рақиби маълум

Ўзининг қизиқарли палласига кириб бораётган Бокс бўйича Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари давом эттирилмоқда.

56 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Аҳмадалиев чорак финалда Бутан мамлакатидан ташриф буюрган Нима Доржини иккинчи раунддаёқ таслим этди ва ярим финалга йўл олди.

Ушбу боксчимиз ярим финалда жанубий кореялик Йонҳун Ҳанга қарши жанг қилади. Маълумот ўрнида, Жанубий Корея вакили бироз аввал якунига етган чорак финал жангида ҳиндистонлик Симон Макаравени мағлуб этган эди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.