Мусаев Подольскига қарши ўйнади

Бугун Япония J  Лигасида 24-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” жамоаси ўз майдонида “Виссель Кобе”ни қабул қилди.

Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Яхши биласиз, “Виссель Кобе” сафида 2014 йилги мундиалда ғолиб бўлган Лукас Подольски тўп суради. Германиялик форвард бугун ҳам жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушди ва Мусаев хамда унинг жамоадошларини анча “қийнади”.

Фозил эса баҳсни асосий таркибда бошлади ва учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди.

Япония J Лигаси. 24-тур

“Жубило Ивата” – “Виссель Кобе” 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: Кавамата(51), Мацуура(79) – Подолськи(48).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!