Мусаев гол киритди, унинг жамоаси эса ғалаба қозонди

Кеча Япония J лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепадиган “Жубило Ивата” ўз майдонида “Токио”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Мусаев ўйинни заҳирада бошлади ва 83-дақиқада майдонга тушди. Орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас эса ҳамюртимиз рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Қайд этиш жоиз, мазкур ғалаба “Жубило Ивата”нинг мавсумдаги илк ғалабаси бўлди.

Япония J лигаси. 3-тур

“Жубило Ивата” – “Токио” 2:0

Голлар: Адаилтон (52), Мусаев (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!