Мусаев ва унинг жамоадошлари иродасизлик қилди

Бугун Япония J Лигасида 25-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган «Жубило Ивата» клуби сафарда «Хоккайдо Консадоле Саппоро» жамоаси билан куч синашди.

Кескин ва муросасиз тарзда кечган баҳсда ҳисобни «Жубило Ивата» очди. Бироқ мезбонлар ўз иродаларини намойиш этган холда, иккита гол киритишга муваффақ бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва 89 дақиқада алмаштирилди.

Япония J Лигаси. 25 тур

“Хоккайдо Консадоле Саппоро” – «Жубило Ивата» 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!