Мусаевнинг голи жамоасига ғалаба келтирди

Бугун Япония J Лигасида 27-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби ўз майдонида “Омия Ариджа”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, “Жубило Ивата”нинг иккинчи голига ҳамюртимиз муаллифлик қилди.

Амалда эса, унинг голи жамоасига 3 очко олиб келди. Мусаев одатдагидек, 90 дақиқа тўп сурди.

Япония J Лигаси. 27-тур

“Жубило Ивата” – “Омия Ариджа” 2:1

Голлар: Шинсуке Накамура(19), Фозил Мусаев(28) – Матеус(48).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!