Мусаевнинг жамоаси Император кубогида муваффақиятли иштирок этмоқда

Ҳафта ўртасида Японияда Император кубоги ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби 1/8 финал доирасида сафарда “Парсейро Нагано” клуби билан куч синашди.

Мазкур ўйиннинг 52-дақиқасида Казуки Саито томинидан киритилган ягона гол меҳмонларга ғалаба келтирди.

Ҳамюртимиз учрашув қайдномасидан жой олмади. Энди унинг клуби чорак финалда “Йокогама Маринос” билан куч синашади.

Япония Императори кубоги. 1/8 финал

“Парсейро Нагано” – “Жубило Ивата” 1:0

Гол: Казуки Саито(52).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!