Мусобақада зўрларгина ғолиб бўлади

 

Шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида бўлаётган Ўзбекистон чемпионатининг стандарт тури ҳам ўз ниҳоясига етди.

Айтиш жоизки, 7 турда ўтказилган ушбу мусобақа жуда қизғин тарзда ўтди. Республикамизнинг турли гўшаларидан ташриф буюрган шахматчиларимиз пешқадамлик учун бор иқтидорларини ишга солиб беллашишди. Мусобақа чоғида шу нарса аён бўлдики, барча иштирокчилар олий ўрин эгаллаш мақсадида кучли ҳужумлар, тактикалардан фойдаланишиб, ўз маҳоратларини яна бир бора исботлаб беришди. Аммо мусобақада энг зўрларгина ғолиб бўлади. Қуйидаги қатнашчилар эса энг зўр спортчилар қаторидан жой эгаллашди:

15 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Мехриддин Йўлдошев;

2-ўрин – Абдумалик Абдусалимов;

3-ўрин – Сухробжон Авалбоев.

15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Ситора Сапарова;

2-ўрин – Зебо Усмонова;

3-ўрин – Маржона Маликова.

13 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Мирфайз Суннатов;

2-ўрин – Даврон Шарипов;

3-ўрин – Саидбек Қадамбоев.

13 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Юлия Хегай;

2-ўрин – Дилрабо Маъмурова;

3-ўрин – Дурдона Жовлиева.

11 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Олмос Раҳматуллаев;

2-ўрин – Миразиз Эргашев;

3-ўрин – Файзулло Халимжонов.

11 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Умида Омонова;

2-ўрин – Моҳинур Ҳабибуллаева;

3-ўрин – Дилнура Раббимова.

9 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Акобирхон Сайдалиев;

2-ўрин – Абдулбосит Шарифжонов;

3-ўрин – Ҳумоюн Синдаров.

9 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Зилола Ўктамова;

2-ўрин – Муяссар Мирзахмедова;

3-ўрин – Одина Олимова.

7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин – Абдумалик Халилов;

2-ўрин – Усмон Насуллаев;

3-ўрин – Саидназар Неъматжонов.

7 ёшгача бўлган қизлар ўртасида:

1-ўрин – Афруза Рўзиматова;

2-ўрин – Мавлуда Махмудова;

3-ўрин – Мадина Хўжабоева.

Совриндорларни табриклаб, сўнгги – рапид турида ҳам уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

                                                                                                                            Иродабону АВВАЛБОЕВА тайёрлади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!