Мустафи кубок финалида "Арсенал"га ёрдам бера олмаслиги мумкин

23 май, 12:51 236

Мустафи кубок финалида

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Шкодран Мустафи 27 июнь куни “Челси”га қарши бўлиб ўтадиган Англия лига кубоги финал баҳсини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра, германиялик футболчига мия чайқалиши ташҳиси қўйилган. Айни шу сабабли ҳам у премьер-лиганинг сўнгги турида “Эвертон”га (3:1) қарши баҳсни ўтказиб юборган эди. Аввал бошида Шкодран “аристократлар”га қарши ўйинга қадар соғайиши кутилаётган эди. Аммо, унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Англия лига кубоги финалида “Арсенал”га шунингдек Лоран Косельни ҳам ёрдам бера олмайди.