Мухлислар Давид Силвани "Манчестер Сити"нинг йил футболчиси деб топишди

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Давид Силва фаолияти давомида биринчи бор “шаҳарликлар”нинг йил ўйинчиси деб топилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 31 ёшли испаниялик футболчи мухлислар томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра Кевин де Брёйне ва Серхио Агуэро каби жамоадошларини ортда қолдирган.

Маълумот учун, Силва якунланган мавсумда “Манчестер Сити” таркибида жами 45та учрашувда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда рақиблари дарвозасига 8та гол киритиб, 11та голга ассистентлик қилишга мувоффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!