Мухлислар ЕЧЛнинг ушбу мавсумдаги энг чиройли голини аниқлашди

15 июнь,2017, 22:30 554

Мухлислар ЕЧЛнинг ушбу мавсумдаги энг чиройли голини аниқлашди

Туркиянинг «Бешиктош» жамоаси ҳужумчиси Женк Тосуннинг «Бенфика» дарвозасига киритган голи якунланган мавсумда мухлислар томонидан энг чиройли гол деб топилди.

Тосунга УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 41 % овоз беришган.

Марио Манжукичнинг «Реал»га киритган голи муҳлислар томонидан  иккинчи, Криштиану Роналдунинг «Спортинг» клуби дарвозасига киритган голи эса учуинчи ўринга муносиб деб топилди.