Мухлислар Галиулинни эътироф этишмоқда

2 май, 20:06 454

Мухлислар Галиулинни  эътироф этишмоқда

Дам олиш кунлари Россия Биринчи дивизионида 34-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин фаолият олиб  борадиган “Тосно” жамоаси ўз майдонида “Спартак-2” клубини қабул қилди.

Мазкур баҳснинг 26-дақиқасида ҳамюртимиз жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳисобни очган эди. 82-дақиқада эса меҳмонлар мувозанатни тиклади ва ўйин дуранг билан хотима топди.

Ўйиндан сўнг “Тосно” клуби ижтимоий  тармоқлардаги  саҳифалари орқали “Тосно” сафида мазкур баҳсда энг яхши ҳаракат қилган футболчиларни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди.

Эътиборлиси, сўровномада жами овозларнинг  33,5 % ни тўплаган холда мазкур баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.