Мухлислар “Uzbek Tigers” ғалабасига ишонади!
17 март, 21:40 | 436
 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари мусобақасининг нуфузи тобора ошиб бормоқда.

Бугунги кунда дунёнинг энг кучли боксчиларини жамлаган ушбу турнирга жамлагани мухлису мутахассисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Албатта, ушбу нуфузли турнирда дунёда етакчилардан ҳисобланган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг иштирок этаётган ҳамюртларимизнинг ушбу мусобақага эътибори ва ҳурматини янада оширди.

Ўзбек бокс мухлислари “Uzbek Tigers” жамоасининг ҳар бир учрашувини алоҳида эътибор билан кузатмоқда. Айниқса, жамоамизнинг уй учрашувларини томоша қилиш учун келаётган мухлислар “Ўзбекистон” спорт мажуасида жамоани тинимчиз қўллаб-қувватлаётгани боксчиларимизни ғалабага илҳомлантиради.

- Мухлисларнинг бевосита ринг атрофида қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч бағишлайди, - деган эди Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов “Uzbek Tigers”нинг россиялик боксчиларга қарши ўтказган учрашуви арафасида.

Эртага "Ўзбек йўлбарслари" гуруҳдаги тўртинчи тур учрашувини “China Dragons” боксчиларига қарши ўтказади. Ушбу жангни кузатишга мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан бокс мухлислари келмоқда.

- Боксчиларимизнинг ҳар бир ғалабаси бизга олам-олам қувонч бағишлайди, – дейди бокс мухлиси Жаҳонгир Нарзуллаев. - “Uzbek Tigers”нинг ўтган учрашувда кучли рақиб – Россия жамоаси устидан қозонган ғалабасини телевизор орқали кўрдим ва кейинги жангни бевосита ринг атрофида томоша қиламан, деб аҳд қилгандим. Мана “Uzbek Tigers” - “China Dragons”учрашувини кўриш учун Қашқадарёдан келдим. Боксчиларимиз барча ишқибозларимиз каби мени ҳам хурсанд қилишига ишонаман.

Дарҳақиқат, эртанги учрашувга мезбонлик қиладиган “Ўзбекистон” спорт мажмуаси томошабинлар билан тўлиши аниқ. Демак, ҳаммамиз “Uzbek Tigers” боксчиларини қўллаб-қувватлаймиз.

“Uzbek Tigers” - “China Dragons” учрашуви SPORTS.uz ахборот порталида онлайн трансляция қилинади.

SPORTS.uz

Теглар WSB Uzbek Tigers China Dragons Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002