Мухлислар қалбаки долларларни Доннарумманинг устидан сочишди (видео)

19 июнь,2017, 08:30 401

Мухлислар қалбаки долларларни Доннарумманинг устидан сочишди (видео)

Хабарингиз бор шу кунларда Польша давлати U-21 ўртасидаги Европа чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақа доирасида бўлиб ўтган Дания ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўйин давомида бир неча дақиқага тўхтатиб турилди.

Аниқроғи, “Милан” клубининг польшалик мухлислари Италия терма жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Жанлуижи Доннарумма устидан қалбаки долларларни сочишди. Бундан ташқари “россонерилар” мухлислари учрашув ўтаётган стадионга “Dollarumma” ёзуви туширилган баннерни ҳам олиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли дарвозабон ўтган ҳафтада “Милан” билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамаган эди.