Музаффар Музаффаров: Авазбек Ўлмасалиевни вақти келиб хориж чемпионатларида ҳам кўрармиз

“Нефтчи” ҳамда “Машъал” жамоалари  ўртасидаги баҳсдан сўнг “Нефтчи” футболчилари қисқа таътилга чиқишди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, клуб матбуот хизмати фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров билан боғланиб ундан интервью олди.

- Мавсум давомида деярли барча ўйинларда тўлиқ иштирок этдим. Шу сабабли балки “Машъал”га қарши баҳсда чарчоқ аломатлари сезилгандир. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам жорий мавсумдаги охирги уй учрашувида мухлисларга ғалабани тақдим этдик. Мен шундан хурсандман. Муборакликларга қарши беллашувда омад биз тарафда эди. Бу  футбол. Унда кимдир ғалаба қозонса, кимдир мағлубиятга учрашувга мажбурдир.

Учрашувда ёш жамоадошимиз Авазбек Ўлмасалиев баҳс тақдирини ҳал қилувчи голга муаллифлик қилди. Авазбек иқтидорли футболчи саналади.  Уни келажакда яхши савияли бўлиб етишиб чиқади деган фикрдаман. Балки вақти келиб уни хориж чемпионатларида ҳам кўрармиз.  Авазбекка омад тилайман.

Шу ўринда фарғоналик мухлисларга раҳмат айтиб қолмоқчиман. Улар бизни қийин пайтларда ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. Барчаси учун миннатдорман, – дейди Музаффар Музаффаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!