Мхитарян: Биз ўз хатоимиздан сўнг гол ўтказиб юбордик, аммо бизни жавоб ўйини кутиб турибди

10 март, 09:31 325

Мхитарян: Биз ўз хатоимиздан сўнг гол ўтказиб юбордик, аммо бизни жавоб ўйини кутиб турибди

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян кеча бўлиб ўтган “Ростов”га (1:1) қарши ўйиндан сўнг ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди

“1:0 ҳисобида олдинда бораётганинга қарамай ҳамма нарсага тайёр туришинг керак. Биз ўз хатоимизлан сўнг гол ўтказиб юбордик. Аммо, олдинда ҳали Манчестерда бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви бор”, - дейди арманистонлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ва “Ростов” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 16 март куни “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади.