Мхитарян "Интер"га ижарага берилиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” Миланнинг “Интер” клуби билан ўзаро футболчи алмашиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда “нерадзуррилар” ярим ҳимоячиси Жоау Мариуни МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи жамоасида кўриш истагини билдирмоқда. Ўз навбатида миланликлар бунинг учун 40-45 млн евро талаб қилишмоқчи.

Бироқ, берилган маълумотларга кўра томонлар ўзаро футболчи алмашиши мумкин. МЮ португалиялик футболчи эвазига мавсум якунлангач Генрих Мхитарянни “Интер”га ижарага бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!