Мхитарян "Интер"га ўтишга рози бўлди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра миланликлар 28 ёшли арманистонлик футболчининг агенти Мино Райола билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча фақатгина Мхитарян “Интер”га тўлиқ трансфер қилинадими ёки ижара асосида ўтадими мана шу савол сўроқ остида қолмоқда. Бироқ, ушбу кўчиш катта эҳтимол билан яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида амалга оширилади.

Берилган маълумотларга кўра Мхитарян “Интер”дан МЮга кўчиб ўтиши кутилаётган Жоау Мариу трансферининг бир қисмига айланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!