Мхитарян жорий мавсум "МЮ" сафида энг чиройли голи муаллифи бўлди

19 май, 12:55 241

Мхитарян жорий мавсум

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян “қизил иблислар”нинг мавсумдаги энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Арманистонлик футболчининг “Сандерленд”га (3:1) қарши учрашувда чаён услубида урган голи “қизил иблис”лар расмий сайтида ўтказган сўровномада 57 фоиз овоз тўплаган.

Уэйн Рунининг “Сток Сити”га қарши 250-юбилей голи 13 фоиз овоз тўплади.  Поль Погбанинг “Суонси” дарвозасига урган голи эса 9 фоизга эга бўлди.