Мюллер "Бавария"нинг чемпион бўлишига шубҳа қилмаяпти

21 март,2017, 23:15 564

Мюллер

Мюнхеннинг "Бавария" клуби форварди Томас Мюллер жорий мавсум жамоасининг Бундеслигада ғолиб чиқишига шубҳа қилмаяпти.
"Бундай катта фарқ билан устунликка эга бўлаётган жамоани кимдир қувиб ўтганини эслолмайман. Бу нарса жорий мавсум ҳеч бир жамоанинг қўлидан келмаслигига ишончим комил. Аммо, биз ғалаба қозонишда давом этишимиз шарт. Чунки, биз ўз ишимиздан тўлиқ роҳатланишни истаймиз", - дейди Мюллер Германия футбол иттифоқи расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Бундеслиганинг ортда қолган 25 тур натижаларига кўра 62 очко жамғарган ҳолда жадвалда пешқадамлик қилмоқда. Таъкидлаш керакки мюнхенликлар ўзининг энг яқин таъқибчисидан 13 очкога олдинда бормоқда.