Мюллер: Германия кубокни сақлаб қолмоқчи

Германия терма жамоаси форварди Томас Мюллер Бундестимнинг ЖЧ-2018даги мақсади нима эканлигини айтди.

“Чемпионликни ҳимоя қилиш учун бизда алоҳида сабаблар бор. Биз учун ушбу мусобақада ғолиб чиқиш жуда муҳим ва биз турнирнинг тезроқ бошланишини хоҳлаймиз”, - дейди Мюлллер.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси мундиалдаги ўзининг илк учрашувини эртага Мексикага қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!