Мюллер Роналдуга тан берди

4 май,2017, 20:05 1176

Мюллер Роналдуга тан берди

“Бавария” жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрларини билдириб ўтди.

“Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам Роналду кучли ва бу барчамизга маълум. У феномен. Криштианунинг ўрнатаётган рекордлари ақлга сиғмайди. Менга унинг бош билан ўйини ёқади. У ва Месси қолганлардан ажралиб туради”, – деб немис футболчисининг фикрларини  келтириб ўтди TZ.

Маълумот учун, “Бавария” ЕЧЛ чорак финалида айнан Роналду  етакчилигидаги “Реал”га ҳар иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлган эди.


SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.