Мюллер ва Нойер “Реал”га қарши ўйингача майдонга қайтади

5 апрель, 13:10 408

Мюллер ва Нойер “Реал”га қарши ўйингача майдонга қайтади


Мюнхен “Бавария” клубининг бир нечта жароҳат олган футболчилари “Реал”га қарши бўладиган ЕЧЛ  ¼ финал илк учрашувида сафга қайтиши кутилмоқда.

Мюллер яқинда бўладиган ўйинларни ўтказиб юборади. У яна бироз дам олиши зарур. “Боруссия Д” билан ўйинда майдонга тушиши номаълум, аммо “Реал”га қарши баҳсгача сафга қайтишига ишончим комил.

mueller

Мануэль Нойер яккалик машғулотларини бошлади. У 100 % “Реал”га қарши учрашувда майдонга тушади. Дуглас Костанинг соғайиш жараёни режа бўйича кетмоқда. Чоршанба куни умумий машғулотлар кўшилади, – дейди Анчелотти.

Анчелотти жамоаси “Реал”ни 12 апрель куни “Аллианц Арена”да қабул қилса, 18 апрелда “Сантьяго Бернабеу”да меҳмон бўлади.