НАВРЎЗИНГ МУБОРАК, ЭЙ КЎҲНА ЭЛИМ! (ФОТО)

21 март, 14:45 615

НАВРЎЗИНГ МУБОРАК, ЭЙ КЎҲНА ЭЛИМ! (ФОТО)

...Фарзандларимиз камолоти халқаро мусобақаларда  яққол намоён бўлаётир. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз 4 олтин, 2 кумуш, 7 бронза медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор исботлади. 
Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз эришган юксак ғалабалар халқимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлади. Ўзбекистон спортчилари мазкур нуфузли мусобақада 8 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимиз обрў-эътиборининг янада юксалишига муносиб ҳисса қўшди. 
– Инсон ва унинг меҳнати қадр топган юртда яшаш энг улуғ бахт, халқаро майдонларда Ватанни шарафлаш, унинг обрўси юксалишига ҳисса қўшиш энг олий саодатдир, – дейди XXXI ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Бектемир Мелиқўзиев. – Камтарона меҳнатимизни юксак баҳолаган давлатимиздан чексиз миннатдормиз. Бу катта ишонч янада юксак марралар сари рағбатлантиради ва чорлайди. 

...Жарчи овози, карнай-сурнай, ноғоралар садоси пойтахтимиздаги “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғида Наврўз сайли бошланганидан дарак беради. 

Манба:uza.uz

P.S. Sports.uz жамоаси ҳам барча юртдошларимизни Наврўзи олам билан муборакбод этади.