Набиль Фекирнинг “Ливерпуль”га ўтиши 99% ҳал бўлди

 

“Лион” жамоаси ярим ҳимоячиси Набиль Фекир “Ливерпуль” клубига ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Canal+ хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, келиб чиқиши жазоирлик бўлган франциялик футболчининг мерсисайдликлар сафига ўтиши 99% ҳал бўлган. Трансфер қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Мазкур трансфер ҳақида Россиядаги ЖЧ–2018 турниридан кейин эълон қилинади. Фекир Франция термаси сафида мусобақада иштирок этади.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи “Лион” таркибида 30 учрашув ўтказиб, 18 та гол ва 8 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!