Начо Монреаль “Арсенал”га келган янги футболчидан қўрқмайди

7 июнь,2017, 09:08 516

Начо Монреаль “Арсенал”га келган янги футболчидан қўрқмайди

 

“Арсенал” жамоаси Начо Монреаль куни кеча "тўпчилар" таркибига қўшилган Зеад Колашинац ҳақида ўз муносабатини билдирар экан, у билан бўладиган рақобатдан қўрқмаслигини айтди.

“Мен “Арсенал”да бахтлиман. Арсен Венгерга керак эканимни ҳис қиляпман, чунки мавсум давомида у менга ишониб келди. Амалдаги шартномам яна 2 йил давом этади. Уни яна бир йилга чўздириш мумкин. Рақобатдан қўрқмайман ва ўз кучимни кўрсатиб, шу клубнинг асосий таркиб футболчиси бўлиш учун курашаман”, – деди испаниялик футболчи.

2016/17 йилги мавсумда Начо Монреал АПЛнинг 35 ўйинида майдонга тушиб, 2 та голли пасга муаллифлик қилганди.