Надаль "US Open"да ғолиб бўлди(фото)

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль мавсумдаги сўнгги "катта дубулға" туркумидан ўрин олган турнир - US Open нинг ғолибига айланди.

Унга финалда ЖАР вакили Кевин Андерсон рақиблик қилди. 2 соат 27 дақиқа давом этган беллашувда испаниялик теннисчи 6:3, 6:3, 6:4 ҳисобида  ғалаба қозонди ва турнир ғолибига айлнди.

Шу тариқа, Надаль ўзининг "катта дубулға"лардаги совринлари сонини 16 тага етказиб олди.

Фото: ATP

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!