Надаль уялиб қолди

 

Мексиканинг Акапулько шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Abierto Mexicano Telcel - 2017" халқаро турнирида иккинчи рақамда сараланган испаниялик Рафаэль Надаль финалда ўйнади.

Мукофот жамғармаси 1 491 310 АҚШ доллари бўлган мусобақада биринчи рақамда сараланган сербиялик Новак Жокович мусобақани эрта тарк этган Рафаэль Надаль бош совринга асосий даъвогар эди.

Надаль финалгача қийинчиликсиз етиб келди ва ҳал қилувчи баҳсда америкалик Сэм Куэрри билан беллашди.

Ушбу учрашувда америкалик теннисчи машҳур рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ўйинни 6:3, 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган ҳолда бош совринга эга чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!