Надаль яна бир ажойиб натижа қайд этди

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль «US Open» турнирининг финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Надаль «US Open» финалига чиқди 

Шу тариқа, испаниялик теннисчи «катта дубулға» туркумига кирувчи кетма-кет 13 та ўзи қатнашган ярим финалнинг барчасида ғалаба қозонишган муваффақ бўлди.

Умуман, Надаль 23 бор «дубулға»лар ярим финалига чиққан ва 3 бор мағлуб бўлган. Мазкур 3 та мағлубият хард қопламага эга бўлган «дубулға»ларда бўлгани диққатга сазовор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!