Нагаев жароҳат олди

Хабарингиз бор, дам олиш кунлари Қозоғистон Премьер-лигасида 1-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби мавсумнинг илк ўйинида “Шахтёр”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Нагаев ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва 60-дақиқада майдонга тушди. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас ҳамюртимиз ғалаба голини киритиб, жамоасига муҳим бўлган 3 очкони олиб берди.

Бироқ ёмони шундаки, Нагаев ушбу ўйинни охиригача ўтказа олмади. Иван учрашувнинг 72-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этди. Kazfootball.kz сайти тарқатган хабарга кўра ҳамюртимиз номаълум муддатга сафдан чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!