Наманганда энг истеъдодли теннисчилар ғолиблик учун курашга киришди

Наманганда ўсмирлар ва қизлар ўртасида халқаро теннис турнирининг асосий тўр беллашувлари бошланди. Халқаро теннис федерацияси таснифидаги мусобақада ўндан зиёд мамлакат теннисчилари ғолиблик учун куч синашади.

Ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида юртимиз шарафини Олимдон Набиев, Александр Воспитанников, Сергей Фомин, Азамат Луқмонов, Азиз Дадабоев, Азизхон Турғунов ҳимоя қилмоқда.

Қизлар мусобақасида эса Юлия Ким, Камола Умарова, Гулсина Халимулина, Валерия Воробьёва, Элина Шарипова ҳамда Лайло Баҳодирова ғолиблик учун куч синашади.

Мусобақада теннисчиларимизга омад тилаймиз.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!