Наманганда гандболчи қизлар беллашди

2 март, 15:02 334

 

 

Наманганда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи қизлари ўртасида гандбол бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашди. Ўз гуруҳида ғолиб чиққан жамоалар баҳсларни ярим финал ўйинларида давом эттирди.

Самарқанд вилояти гандболчилари Тошкент шаҳри терма жамоасини 30:26, наманганлик спортчилар эса андижонлик тенгдошларини 32:29 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Финал ўйинларида майдонга тушган Наманган ва Самарқанд жамоалари ўртасидаги мусобақа 34:31 ҳисобида мезбон жамоа гандболчи қизлари фойдасига ҳал бўлди. Тошкент шаҳри жамоаси Андижон вилояти вакилларини 29:26 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чемпионат шоҳсупасининг учинчи поғонасини эгаллади.

SPORTS.uz