Наманганда мотокросс бўйича вилоят пойгаси бўлиб ўтди (фото)

  Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган автомобиль мактаби мототрассасида мотоцикллар пойгаси бўйича вилоят кубоги 1-босқич мусобақаси бўлиб ўтди. 
  Ёшларни техник ва амалий спорт турларига жалб этиш мақсадида ташкил этилган мусобақада 13 жамоадан иборат жами 108 спортчи иштирок этди. 
  Умумжамоа ҳисобида Мингбулоқ тумани жамоаси пойга ғолиби бўлди. Уларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Манба:uza.uz

Ҳамдамжон Мамадалиев олган суратлар.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!