“Наполи” “Арсенал” дарвозабонини харид қилмоқчи


Италия ОАВ тарқатган хабарга кўра, “Наполи” “Арсенал” дарвозабони Войцех Шеснини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Айни дамда Шесни “Рома”да ижара асосида тўп сурмоқда, аммо Алиссон билан рақобатда ютқазиб қўйаётир. Шу сабаб “Рома” Шеснининг трансфер ҳуқуқини Лондон клубидан талаб қилинаётган 10 млн еврога харид қилмоқчи эмас. Бундан ташқари унинг “Арсенал”даги тақдири ҳам катта сўроқ остида қолган.

Маълум бўлишича, “Наполи” ушбу миқдордаги пулни тўлашга рози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!