"Наполи" "Атлетико" ҳимоячисини сотиб олмоқчи, аммо...

А Серия пешқадами ҳисобланган “Наполи” Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Шиме Врсалькога жиддий қизиқиб қолди ва бу борада “матрасчилар”га таклиф билан ҳам мурожаат қилди.

Берилган маълумотларга кўра бу борада музокараларни неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентиснинг шахсан ўзи олиб борган. Бироқ, “Атлетико” раҳбарияти ушбу таклифга рад жавобини берган. Чунки, жамоа бош мураббийи Диего Симеоне ҳар иккала қанотда ҳам бирдек тўп сура оладиган футболчини қўйиб юборишни истамаган.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” бундан аввалроқ ўзининг чап қанот ҳимоячиси Фаузи Ғуломни узоқ муддатга йўқотган эди. Шифокорланинг айтишича жазоирлик футболчининг тузалиши учун камида 3 ой вақт талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!