“Наполи” Фаузи Ғуломга янги шартнома таклиф қилмоқчи

Италиянинг “Наполи” клуби ҳимоячиси Фаузи Ғулом яна бир неча йил фаолиятини Неаполда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Наполи” раҳбарияти жазоирлик футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу орқали италияликлар ҳимоячини бошқа клубга ўтиб кетишининг олдини олишмоқчи. Чунки Ғуломга Англиянинг “Манчестер Сити”си қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, томонларнинг келишуви жорий мавсум сўнгида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!