"Наполи" Игуаинни йўқлигини билинтирмайдиган ҳужумчи олди

 
 
Аргентиналик тўпурар Гонсало Игуаин "Ювентус"га ўтиб кетганидан буён ҳужумчи қидираётган "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис ниҳоят ўз мақсадига етди.
 
"Наполи" раҳбари "Женоа"дан катта умидлар билан Леонардо Паволеттини 13 миллион евро эвазига ўз жамоасига олиб ўтди ва футболчи билан тўрт йиллик шартнома имзоланди. Паволетти яқин вақт ичида жамоанинг етакчи ҳужумчисига айланиши керак.
 
 
28 ёшли Леонардо Паволетти Италия чемпионатида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!